Ўзбек полвонлари Туркияда беллашмоқда

11 март, 19:10 643

Ўзбек полвонлари Туркияда беллашмоқда

 

Туркиянинг Истанбул шаҳрида эркин кураш бўйича Яшар Доғу хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

45-маротаба ташкил этилган мусобақада ўндан зиёд мамлакатдан энг кучли кураш усталари ғолиблик учун куч синашмоқда.

Ушбу турнирда мамлакатимиз шарафини Зокир Мансуров - 57 кг, Аббос Раҳмонов - 61 кг, Муҳаммадкарим Усмонов - 65 кг, Бекзод Абдураҳмонов - 74 кг, Ихтиёр Наврўзов ва Баҳодир Аслонов - 97 кг ҳимоя қилмоқда.

Дастлабки учрашувларни ўтказган курашчиларимиздан Зокир Мансуров дастлабки баҳсда туркиялик Наби Узундан 15:17 ҳисобида мағлубиятга учради.

Олимпия ўйинлари совриндори Ихтиёр Наврўзов эса дастлабки учрашувда тожикистонлик Сарбон Абдалҳаевни 8:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи баҳсда эса россиялик Муҳаммадрасул Ғозимуҳаммедовга ютқазиб қўйди.

Қолган курашчиларимиз учрашувларни энди бошлайди.

SPORTS.uz