Ўзбек қизи бир турнирда икки совринга эга бўлди

27 февраль,2017, 16:20 516

Ўзбек қизи бир турнирда икки совринга эга бўлди

 

Қозоғистонда теннис бўйича ўтказилган "Capital Cup - 2017" халқаро турнири ўзбекистонлик теннисчи Ясмина Каримжонованинг мутлақ ғалабаси билан якунланди.

Яккалик беллашувларида биринчи рақамда сараланган ҳамюртимиз финалгача бўлган учрашувларда россиялик Ксения Шиканова, қозоғистонлик Анастасия Шарапова, Анастасия Астахова ҳамда ўзбекистонлик Милана Масленковани мағлуб этиб финалга чиқди.

Бош соврин учун ўтказилган баҳсда Ясмина Каримжонова мезбонларнинг энг кучли теннисчиси Дарья Детковская билан рақобатлашди. Кескин ва муросасиз баҳсда рақибасидан 6:3, 6:4 ҳисобида устун келган Ясмина мусобақа ғолибаси бўлди.

Финалда ўзаро куч синашган бу икки теннисчи жуфтлик беллашувларида бирга ўйнаб, бош совринга эга чиқди.

Ясмина ва Дарья жуфтликларнинг финал учрашувида Россия теннисчилари - Ирина Бабкова ҳамда Мая Горбунова устидан 6:3, 6:4 ҳисобида зафвар қучди.

SPORTS.uz