Ўзбек ва инглиз боксчилари биргаликда Янгиободда машғулотлар ўтказишди (фото)

Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда бокс жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Чарм қўлқоп устларимиз буни ўтган йили Бразилияда ташкил қилинган Рио Олимпиадаси, қитъа ва халқаро мусобақаларда ибҳсботлаб келишмоқда.

Шу сабаб дунёнинг қатор давлатлари боксчилари тажриба ва малака ошириш мақсадида боксчиларимиз билан ҳамкорлик қилишни режалаштиришган.

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Англия бокс терма жамоасининг 25 кишилик таркиби юртимизда бўлиб турибди. Ҳар икки терма жамоа вакиллари Тошкент вилоятидаги Янгиобод ўқув-йиғин машғулотлари базасида терма жамоамиз аъзолари биргаликда шуғулланиб, тажриба алмашишмоқдалар.

Англия таркибидан Жалол Яфаи, Пат Маккормак, Муҳаммад Али, Фрейзер Кларк каби Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Европа чемпионатлари иштирокчилари бор.

Режага кўра, машғулотлар 1 июнь куни якунига етади ва инглиз боксчилари ўз юртларига қайтиб кетишади.

Эътиборингизга ушбу машғулотлардан фоторепортажни ҳавола этамиз.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!