Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинини Константин Генич шарҳлайди!

 

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018 3-саралаш гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади. Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Чунки айни пайтда ушбу рақиблар орасида бир очко фарқ бор холос. Мазкур баҳсдан олдин Жанубий Корея ва ҳамюртларимиз ғалаба қозонишса, сўнгги тур мундиал чиптаси Тошкентда ҳал бўлади.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, 5 сентябрда бўладиган Ўзбекистон – Жанубий Корея қарама-қаршилигини Россиянинг машхур шарҳловчиларидан бири ҳисобланган Константин Генич Тошкентдан шарҳлайди.

Маълумот ўрнида, Константин Генич "Матч ТВ" телеканали шарҳловчиси. У ушбу канал тасарруфидаги "Футбол" каналларида Испания чемпионати мутахассиси саналади.  

Эслатиб ўтамиз, 31 августда Ўзбекистон Хитойга сафар уюштурса, Жанубий Корея жаҳон чемпионатига йўл олган Эронни қабул қилади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!