Ўзбекистон – Таиланд ўртоқлик ўйинига чипталар 20 минг сўмдан сотилмоқда

2 июнь, 10:11 275

Ўзбекистон – Таиланд ўртоқлик ўйинига чипталар 20 минг сўмдан сотилмоқда

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термасига қарши ўртқолик ўйинида майдонга тушади.

Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.  Мазкур ўртоқлик ўйинига чипталар бугун, 2 июндан “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга чиқди.  Чипталар нархи қуйидагича белгиланди.

Оддий секторлар – 20 минг сўм;

CIP секторлар – 60 минг сўм.

Эслатиб ўтамиз, Таиландга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун Эрон билан ЖЧ–2018 саралаш ўйинида тайёргарлик вазифасини ўтайди. Эрон – Ўзбекистон ўйини 12 июнь куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади.