Ўзбекистон яна бир ЖЧ-2018 иштирокчиси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади!

Хабарингиз бор, ўтган йил ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув чоғида Ўзбекистон терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда амалий ёрдам беришни сўраган эди. ФИФА президенти эса ўз навбатида бу борада Ўзбекистондан ёрдамини аямаслигини айтган эди.

ЎФА расмий сайтининг маълум қилишича, жорий йилнинг 27 март куни ЖЧ-2018 иштирокчиси ҳисобланган Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни шу шаҳарнинг ўзида Россия мундиали йўланмасини қўлга киритган яна бир номдор терма жамоа - Сенегалга қарши ўйин ўтказадиган бўлди. Хабарда келтирилишича бу борада томонлар ўзаро келишиувга эришишган. 

Эслатиб ўтамиз, Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018да Польша, Колумбия ва Япония каби терма жамоалар жой олган “Н” гуруҳида кураш олиб боради. 

Ўзбекистон МТЖ Сенегал ва Марокашдан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишини эслатиб ўтиш даркор. 

ЎФА хабарида келтирилишича миллий терма жамоа учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!