Ўзбекистон 4-Осиё чемпионатида 7-ўринни эгаллади

 

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ўз иштирокини якунлади.

Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳида Жанубий Корея, Малайзия, Япония терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олганди.

Вакилларимиз гуруҳдаги ўйинлдарда қуйидаги натижалар қайд этишди:

Ўзбекистон – Япония 0:2
Малайзия – Ўзбекистон 4:2 
Жанубий Корея – Ўзбекистон 5:0 

Мусобақа форматига кўра иккита гуруҳдаги 9та жамоа ичида дастлабки 5та ўринни эгаллаган жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. 

Вакилларимиз 4 май куни "В" гуруҳидаги Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Натижада Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи 1-5 ўринлар учун курашиш имкониятини йўққа чиқаришди.   

7-8 ўрин учун кечган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Уммонни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Шу тариқа вакилларимиз Осиё чемпионатида 7-ўрин билан кифояланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!