Ўзбекистон Биринчилиги. Голларга бой ўтган 15-тур статистикаси

15 июнь,2017, 12:07 363

Ўзбекистон Биринчилиги. Голларга бой ўтган 15-тур статистикаси

Кеча Ўзбекистон Биринчилиги 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўз одатимизга кўра, тур статистикасини эътиборингизга тақдим этамиз.

•        15-турда жами 8 та ўйин бўлиб ўтди;

•        5 та баҳсда мезбонлар, 3 та ўйинда эса меҳмон жамоа вакиллари ғалаба қозонишди;

•        Бу турда бирорта дуранг натижа қайд этилмади.


“НБУ-Осиё” (Тошкент) – “Насаф-2” (Қарши) – 3:0

“Янгиер” (Янгиер) – “Сурхон” (Термиз) – 2:0

“Зомин” (Зомин) – “Орол” (Нукус) – 2:1

“Ғаллаорол” (Ғаллаорол) – “Хоразм” (Урганч) – 2:4

“Хотира-79” (Уйчи) – “Норин” (Хаққулобод) – 1:3

“Локомотив-БФК” (Тошкент) – “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) – 5:2

“Цементчи” (Қувасой) – “Нурафшон” (Бухоро) – 10:0

“УзДонгЖу (Андижон) – “Машъал-2 (Муборак) – 0:1.


10 дақиқа ичидаги “покер”

•        Ўтказилган 8 та ўйинда 34 та гол киритилди;

•        Бу ҳар бир баҳсда ўртача 4,25 та гол демакдир;

•        Мезбон жамоалар бу турда меҳмон клубларни сира “аяшмади” ва 25 та гол киритишди;

•        Қолган 9 гол эса меҳмонлар ҳисобига тўғри келади;

•        Бу турда Бухоронинг “Нурафшон” жамоаси “Цементчи”га қарши баҳсда ўз дарвозасидан 10 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди ва турнинг энг кўп гол ўтказган жамоаси бўлди;

•        Қувасойликлар эса аксинча, энг кўп гол киритган жамоа бўлди;

•        “НБУ-Осиё”, “Цементчи”, “Янгиер” хамда “Машъал-2” жамоалари бу турда ўз дарвозаларини дахлсизлигини сақлаб қолишди;

•        Учрашувларнинг биринчи бўлимида 18 та гол киритилди;

•        Эътиборлиси, илк бор иккинчи бўлимда киритилган голлар сони, биринчи таймда киритилган голлар сонидан кам  бўлди – 16 та;

•        15-турнинг энг тезкор голини “Янгиер” жамоаси футболчиси Нодиржон Давлатов киритди. “Сурхон”га қарши баҳснинг 3-дақиқасида Нодиржон ҳакам томонидан белгиланган пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди;

•        Турнинг энг сўнгги дақиқаларда киритилган голларига Д. Саидов(“Зомин”) хамда О. Ҳакимов(“Локомотив-БФК”)лар муаллифлик қилишди. Бу икки футболчи ҳакам томонидан учрашувга қўшиб берилган 4-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишди;

•        Бу турда “Цементчи” жамоаси ҳужумчиси Шоҳжаҳон Аббосов “Нурафшон” дарвозасига 4 та гол киритди ва “покер”га эришди. Эътиборлиси, у бунча голни 10 дақиқа ичида киритишга муваффақ бўлган;

•        Яна бир “Цементчи” футболчиси Абдул Азиз Юсупов эса “Нурафшон”га қарши баҳсда “хет-трик”ка эришди.

•        С. Матмуродов (“Хоразм”) ва С. Расулов (“Локомотив-БФК”)лар 15-турда “дубль” қайд этишга муваффақ бўлишди;

•        Бу тур 8 ўйинда жами 8 бор пенальти белгиланди;

•        Шулардан 5 таси аниқ, 3 таси ноаниқ амалга оширилди;


Интизом масаласи

•        Ўтказилган 8 ўйинда футболчиларга 26 та сариқ карточка кўрсатилди;

•        Шулардан 14 таси мезбон, 12 таси меҳмон жамоа футболчиларига кўрсатилган;

•        Бу турда фақатгина “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг икки футболчиси майдондан четлатилди.


Мухлислар

•        Бу тур мухлислар ташрифининг юқори бўлганини эътироф этиш жоиз;

•        15-тур учрашувларини стадиондан кузатиш учун жами 7677 нафар мухлис ташриф буюрган;

•        Бу ҳар бир баҳсга ўртача 959 томошабин тўғри келади демакдир;

•        Бу тур Зоминда кечган “Зомин” хамда “Орол” жамоалари ўртасидаги баҳс энг кўп томошабин ташриф буюрган ўйин бўлди. Эътиборлиси, 2623 мухлиснинг қўллаб-қувватлаши натижасида зоминликлар ғалаба тўпини ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада киритишди ва ўз мухлисларига олам-олам қувонч улашишди;

•        Шунингдек, “Цементчи” хамда “Ғаллаорол” клубларининг уй ўйинларига ҳам анча кўп мухлис ташриф буюрганини эътироф этиш жоиз;

•        Андижонда кечган “УзДонгЖу” хамда “Машъал-2” жамоалари ўртасидаги баҳсни эса 35 нафар томошабин стадиондан кузатиб борган. Бу сўнгги турлар ичидаги  энг паст кўрсаткич бўлди;


Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“НБУ-Осиё” (Тошкент) – “Насаф-2” (Қарши) – 54 томошабин

“Янгиер” (Янгиер) – “Сурхон” (Термиз) – 371 томошабин

“Зомин” (Зомин) – “Орол” (Нукус) – 2623 томошабин

“Ғаллаорол” (Ғаллаорол) – “Хоразм” (Урганч) – 1806 томошабин

“Хотира-79” (Уйчи) – “Норин” (Хаққулобод) – 574 томошабин

“Локомотив-БФК” (Тошкент) – “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) – 62 томошабин

“Цементчи” (Қувасой) – “Нурафшон” (Бухоро) – 2152 томошабин

“УзДонгЖу (Андижон) – “Машъал-2 (Муборак) – 35 томошабин.


15-турдан сўнг турнир жадвали


Остонамиздаги учрашувлар

Ўзбекистон Биринчилиги, 16-тур

16 июнь, жума

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Сурхон» (Термиз)

«Янгиер» (Янгиер) – «Насаф-2» (Қарши)

«Зомин» (Зомин) – «Хоразм» (Урганч)

«Ғаллаорол» (Ғаллаорол)  – «Орол» (Нукус)

«Хотира-79» (Уйчи) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон)

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Норин» (Хоққулобод)

«Цементчи» (Кувасой) – «Машъал-2» (Муборак)

«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Нурафшон» (Бухоро)

«Истиқлол» (Фарғона) – «Андижон» (Андижон)

Шаҳзод Холбоев тайёрлади