Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида бир поғона кўтарилди
Isayev Bekzod
Бугун ФИФА рейтингни эълон қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси янги рейтингда ўтган ойга нисбатан бир поғона кўтарилди. Янги рейтингда Самвел Бабаян жамоаси 568 очко билан 61-ўринга чиқиб олди.
Осиёда ҳамон Эрон пешқадам, иккинчи ўринда Жанубий Корея бормоқда. Кучли учликни Австралия якунлаб берган. Япония тўртинчи, Саудия Арабистони эса бешинчи бўлиб турибди. Ўзбекистон эса Осиёда олтинчи жамоа сифатида қайд этилди.
Осиё қитъаси жамоаларининг ФИФА рейтингдаги ўринлари (22 декабрь):
- Эрон - 816
- Жанубий Корея - 699
- Австралия - 649
- Япония - 644
- Саудия Арабистони - 641
- ЎЗБЕКИСТОН - 568
- БАА - 544
- Хитой - 424
- Қатар - 416
- Сурия – 355
Жаҳон рейтиннинг юқорисида Аргентина 1634 очко билан бошқармоқда. Иккничи ўринда 1544 очко билан Бразилия бормоқда. Германия эса 1433 очко жамғарган ҳолда кучли учликни якунлаган.
ФИФА рейтингини қуйидаги линк орқали билиб олишингиз мумкин.


Изоҳлар (0)