Ўзбекистон Кубоги–2017 нимчорак финал учрашувида ўзгариш

19 май, 17:04 296

Ўзбекистон Кубоги–2017 нимчорак финал учрашувида ўзгариш

 

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган “Сўғдиёна” (Жиззах) – “Бухоро” (Бухоро) учрашувининг “уйда-сафарда” ўтказилиш тартиби ўзгарди.

Қуръа натижасига кўра, дастлабки учрашув 22 май куни Жиззах шаҳрида, жавоб ўйини эса 30 май санасида Бухоро шаҳрида ўтказилиши керак эди.

Бироқ “Баркамол авлод–2017” мусобақасининг финал босқичи Жиззах шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 22 май кунига белгиланган дастлабки ўйинни Бухоро шаҳрида, 30 май кунидаги жавоб ўйинни эса Жиззах шаҳрида ўтказишга қарор қилинди. 

Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал

Дастлабки учрашув

22 май, душанба

 “Бухоро” (Бухоро) – “Сўғдиёна” (Жиззах)

 

Жавоб учрашуви

30 май, сешанба

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Бухоро” (Бухоро)