Ўзбекистон Кубоги 2-босқич жуфтликлари маълум

Иккинчи апрелдан Ўзбекистон Кубоги ушбу мавсумига старт берилди.

Про-Лигада иштирокини бошлаган тўрт клуб – "Нурафшон", "Ифтихор", “Шердор” ва “Лабса” клублари 1/32 финал доирасида ўзаро учрашувда майдонга тушишди. “Нурафшон” – “Ифтихор” учрашувида меҳмонлар 1:3 ҳисобида зафар қучишди.

Ўз майдонида Бухоронинг “Лабса” клубини қабул қилган “Шердор” жуда қийин кечган учрашувнинг асосий вайти 1:1 билан якунланди. Қўшимча таймларда ҳам ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Лотереяда эса “Шердор”га омад кулиб боқди - 7:6. Шу тариқа, Ифтихор ва “Шердор” 1/16 финалга йўлланма олди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/32 финал

“Нурафшон” - “Ифтихор” – 1:3.

Голлар: Ф. Шотурсунов (11) – О. Мухитдинов (54), А. Холматов (69,87)

 

“Шердор” – “Лабса” – 1:1 (қўшимча вақт 0:0, пенальтилар серияси – 7:6)

Голлар: С. Аҳмедов (79) – Ф. Муинов (4).

Ўзбекистон Кубогида биринчи босқич ўйинлари якунланди. Энди навбатдаги босқич баҳслари 15-16 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Қуйида Ўзбекистон Кубоги иккинчи босқич жуфтликлари ва учрашувлар вақтлари билан танишишингиз мумкин:

1/16 финал. Иккинчи босқич

15 апрель, якшанба

“Шердор” - “Хоразм”      16:00

“Локомотив-БФК” - “Сурхон”       16:00

“Зомин” - “Қўқон-1912”                 16:00

“Хотира” - “Динамо”                      16:00

“Машъал” - “Истиқлол”                  18:00

“Сўғдиёна” - “Металлург”              18:00

АГМК - “Норин”                            18:00

“Андижон” — “Навбаҳор”             20:00

16 апрель, душанба

“Орол” — “Ғиждувон”                   16:00

“Ифтихор” — “Ёзёвон”                 16:00

“Шўртан” — “Нефтчи”                  18:00

“Қизилқум” — “Бухоро”               19:00

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!