Ўзбекистон Кубоги-2017. “Локомотив” – “Насаф” учрашувига оид

 

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финал илк ўйинида “Насаф” жамоаси 2 август, чоршанба куни Тошкентда “Локомотив” билан ўзаро куч синашади. 

“Насаф” ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Ўзбекистон кубоги ярим финалида иштирок этади. Жамоам устози Рўзиқул Бердиевнинг мураббийлик фаолиятидаги олтинчи ярим финал бўлади.

2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. 2014 йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этишган аммо, икки ўйин натижасига (0:1, 1:1) кўра “Бунёдкор” кубок финалчисига айланган. 2016 йили эса  “Насаф” ярим финалда “Бухоро”ни мағлуб этиб (2:0, 2:1), финалга чиққан эди.

Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида иккинчи марта “Локомотив” билан ҳисоб-китоб қилади. 2015 йилги ярим финалда айнан қаршиликлар “Локомотив” жамоасини (2:0, 0:1) мағлуб этиб финалга йўл олган эди.

Ҳозирги пайтда “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев эса, “Насаф” таркибида майдонга тушган. Ҳатто у Қаршида бўлган дастлабки учрашувнинг энг яхшиси ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг ярим финали дастлабки учрашуви, "Локомотив" стадионида 2 август чоршанба куни соат 19:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!