Ўзбекистон Кубоги: “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви олдидан

 

30 май куни “Пахтакор” жамоаси Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб учрашувида “Насаф” меҳмони бўлади.

Дастлабки беллашувда тошкентликлар 0:3 ҳисобида имкониятни бой бергани сабабли чорак финалга чиқиш имконияти жуда пастлаб кетган. Шунга қарамай, футболчилар ғалаба учун 90 дақиқа давомида бор кучларини ишга солишга тайёргарлик кўришмоқда.

Умумий ютуқ учун мезбонлар гол ургани ҳолда улардан учта кўп тўп киритиш зарур. Бу жуда қийин вазифа саналади, аммо астойдил ҳаракат қилинса, кўп нарсаларнинг уддашидан чиқиш мумкин. "Пахтакор" ғалаба учун борини ишга солади. Жавоб беллашувини Зокир Қодиров бошлиқ ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

“НАСАФ“ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Комил Расулов (Қарши).

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!