Ўзбекистон Кубоги: “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар

 

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг дастлабки учрашувида “Қўқон-1912” жамоаси “Насаф”га қарши меҳмонда тўп суради. Қўқонликлар матбуот хизмати мазкур учрашувга доир қизиқарли маълумотларни тақдим қилди.

Чорак финалга қадар босиб ўтилган йўл

“Қўқон-1912” жамоаси кубокдаги иштирокини 1/16 финалда бошлаган. Шу босқичда вакилларимиз меҳмонда Термизнинг “Сурхон” жамоасини 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Нимчорак финалда эса икки ўйин натижасига кўра, “Металлург”дан устун келдик. Қўқонда баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Бекободда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Насаф” бу йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида “Пахтакор”ни умумий 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга етиб келди.

Кубок баҳсларидаги учинчи тўқнашув

Ушбу жамоа кубок доирасидаги икки марта рўбарў келишган. 2001/2002 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг айнан чорак финалида мазкур жамоалар туқнаш келишган. Дастлаб Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида усутун келишган. Қаршида бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса “Насаф” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритган. Орадан 15 йил ўтиб, мазкур жамоалар яна кубокнинг чорак финалида куч синашишади.

Учрашув ҳакамлари

Ушбу учрашувни бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Баҳсда Ильгиз Танташев бош ҳакамлик қилади. Унга қанотларда Хусниддин Шодмонов ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Элёр Турсунов ишлайди. Учрашувда ҳакамлар ишини Александр Попов назорат қилади, Тошкент шаҳридан.

Бошланиш вақтлари

Бугун футбол ишқибозларини “Марказий” стадионда ажойиб тадбирлар ва қизиқарли учрашув кутиб турибди. Шу куни “Насаф” бу йилги чемпионатда илк марта ўз майдонида ва мухлислари қаршисида тўп тепади. “Марказий” стадионнинг очилиш маросимига бағишланган концерт ва расмий тадбирлар соат 18:00дан бошланади. Футбол учрашуви эса 19:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!