Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигига битта номзод камаймоқда

“Наполи” ва “Уотфорд” клуби собиқ бош мураббийи Вальтер Маццарри фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, италиялик мутахассис “Севилья” клубини бошқариши мумкин. Чунки 56 ёшлик мураббийнинг хизматларига испанияликлар қизиқиш билдиришмоқда.

Хабарларга қараганда, “Севилья” клуби раҳбарияти аллақачон Вальтер Маццарри билан музокараларни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, андалусияликларга устозлик қилаётган Эдуардо Бериссо эса истеъфога чиқарилган.

ЎФФ "Вест Хэм", "Боруссия Д" ва "Пахтакор" собиқ бош мураббийлари билан музокара олиб бормоқда

Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти Вальтер Маццаррини МТЖ бош мураббийлигига номзод сифатида қараб, музокаралар олиб борилаётган мутахассислар орасида мавжудлиги қайд этилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!