
Ўзбекистон МТЖ рақиби Қатар терма жамоаси Озарбайжон билан ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Қатар термаси 9 март, пайшанба куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур учрашув Доҳа шаҳридаги Jassin Bin Hamad Stadium майдонида бўлиб ўтади.
Бўлажак ўртоқлик учрашуви Қатар терма жамоаси учун ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасидан олдин тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қатар термаси бош мураббийи Хорхе Фоссати ўқув-машғулотлар йиғинига 29 футболчини таклиф қилган.
Қатар терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасини 23 март куни ўз майдонида Эронга қарши ўйин билан бошлайди. 28 март куни эса Хорхе Фоссати шогирдлари Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўзаро баҳс олиб боради.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Қатар термаси 5 очко билан 5-поғонада бормоқда.
Комментарии