Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан йил якунларига бағишланган янги йил тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Маданият ва спорт соҳасинининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб, самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ҳамда Вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотларида соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида кеча пойтахтимизнинг "Саёҳат”  тантаналар мажмуасида йил якунларига бағишланган янги йил тадбири ўтказилди. Унда шу соҳа ривожига муносиб улушини қўшган фаол ходимларларнинг бир гуруҳи Вазирликнинг Диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

"Спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун”

Атхам Юнусов - Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори

Искандар Жўраев - Спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори

Умид Аҳмаджонов - Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари

Ойбек Қосимов - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

Акрамжон Низомитдинов - Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директор ўринбосари

Амир Саъдуллоев - Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби йўриқчи-услубчиси

"Маданият ва спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун”

Алишер Жамолдинов - Маданият ва спорт ишлари бошқарма бошлиғи

Шокир Мадаминов - Хоразм вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи

"Спорт соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун”

Мираброр Усмонов - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти

"Йилнинг энг фаол спортчиси”

Хуршид Тожибоев - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

"Йилнинг энг яхши спортчиси”

Ҳасанбой Дўсматов - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби.

Йилнинг энг яхши спортчисига  махсус диплом ҳамда 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов тантанали равишда топширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!