Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ўқув семинар тренинглари ташкил этилмоқда

14 декабрь, 19:13 845

Ўхшаш хабарлар

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ўқув семинар тренинглари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 октябрдаги № 355-сонли қарори ижросини  таминлаш мақсадида  жорий йилнинг декабр ойида бир қатор ўқув семинар тренинглари ташкил этилмоқда.

Жумладан 2016 йил 14 декабр куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси мажилислар залида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Тошкент шахар халқ таълим ҳамда маданият ва спорт ишлари бош бошқармалари тассаруфидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мураббийларига ўқув семинарлар бўлиб ўтди. Унда 50га яқин иштирок этган мураббийларга Енгил атлетика спорт турининг халқаро мусобақа қоидалари, Паралимпия ўйинлари йўлланмаларни қўлга киритиш ҳамда нормативлар бажарилиш қоидалари ва WADA халқаро Допинга текширув ташкилотининг Қоидалари хамда тақиқланган моддалар рўйхати тушунтириб ўтилди хамда мураббийларни қизиқтирган саволларига мутахассилардан жавоб олдилар.

Эслатиб ўтамиз шу каби ўқув семинарлар давом этади, хусусан сузиш спорт тури бўйича 16 декабр ва дзюдо спорт тури бўйича 20 декабр кунлари соат 14:00да  Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси мажилислар залида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати