Ўзбекистон ОФК техник рейтингида 9-ўринни сақлаб қолди

5 июнь,2017, 13:16 388

Ўзбекистон ОФК техник рейтингида 9-ўринни сақлаб қолди

 

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо мамлакатлар федерацияларининг янги техник рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 44,98 очко билан 9-поғонани сақлаб қолди. ОФК рейтингида БАА (95,428 очко) пешқадамлик қилаётган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Жанубий Корея (89,182) ва Қатар (82,977) эгаллаган.

Маълумот учун, ОФК техник рейтинги терма жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги балларнинг 10 фоизи, тегишли ассоциациялар клубларининг ОЧЛ ва ОФК Кубоги халқаро мусобақаларида жамғарган балларининг 90 фоизидан ташкил топган.

Қайд этиш керакки, шу йилнинг ноябрь ойида эълон қилинадиган техник рейтинг 2019 ва 2020 йиллардаги ОЧЛ ва ОФК Кубоги мусобақалари учун ОФКга аъзо мамлакат ферерациялари клубларига ажратиладиган квоталар сонига таъсир қилади.