Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Эронга боради

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Эронга боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз саралашда Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “А” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда вакилларимизга Қирғизистон, Туркманистон ва Непал рақиблик қилади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритишади.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидаги саралаш беллашувлари Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади. "A" ва "B" гуруҳи жамоалари Осиё чемпионатига кимлар боришини айнан Табризда билиб олишади. Форслар юрти мезбонлик қиладиган саралаш ўйинлари 15-17 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигида Тошкентда йиғин ўтказмоқда ва бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Эронга 13 октябрь куни Истанбул орқали учиб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!