Ўзбекистон Осиё чемпионатига мезбонлик қилади!

21 ноябрь,2017, 16:51 1748

Ўзбекистон Осиё чемпионатига мезбонлик қилади!

Айни пайтда халқаро карате федерацияси раҳбари Антонио Эспиноса юртимизда бўлиб турибди. Бугун Антонио Эспиноса Олимпия шон-шуҳрат музейига ташриф буюрди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ташриф чоғида Тошкентда бўлиб турган раҳбар билан 2019 йил карате бўйича катталар ўртасидаги Осё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилиши борасида келишиб олинди.

Ушбу Осиё чемпионати 2020 йили Токио Олимпиадасига йирик рейтинг очколарини бериши ва ундан қитъамизнинг энг кучлилари иштирок этиши турнирга бўлган эътиборни янада орттиради.