Ўзбекистон Туркияда 10 февраль куни ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоасига қарши ўтказилиши режалаштиришган ўртоқлик учрашуви Арманистон футбол федерацияси томонидан бекор қилингани тўғрисида хабар бериб ўтгандик.

Ўйин миллий терма жамоасининг 9–13 февраль кунлари Туркияда ташкил қилинадиган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида ўтказилиши кўзда тутилган эди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, Туркиядаги йиғин чоғида Сабвел Бабаян шогирдлари Россиянинг “Амкар” клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Ҳозирча томонлар ушбу беллашув борасида келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи навбатдаги — 6-турини 23 март куни Сурияга қарши сафарда ўтказади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея эса 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!