Ўзбекистон U-15 терма жамоаси CAFA CUP–2017 мусобақасида иштирок этади

 

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси шу йилнинг 2–10 июль кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё футбол ассоциациясининг  CAFA CUP–2017 турнирида иштирок этади.

Мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термаси билан биргаликда Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон U-15 терма жамоалари иштирок этади.

Қуйида турнир тақвими билан танишинг:

U-15 CAFA CUP–2017
Тожикистон, Душанбе
2–10 июль, 2017 йил

2 июль, якшанба

17:00  Эрон – Туркманистон
18:00  Ўзбекистон – Афғонистон
20:00  Тожикистон – Қирғизистон

4 июль, сешанба

17:00  Ўзбекистон – Эрон
18:00 Туркманистон – Қирғизистон
20:00 Афғонистон – Тожикистон

6 июль, пайшанба

17:00  Қирғизистон – Ўзбекистон
18:00  Эрон – Афғонистон
20:00  Тожикистон – Туркманистон

8 июль, шанба

17:00  Эрон – Қирғизистон
18:00  Афғонистон – Туркманистон
20:00  Ўзбекистон – Тожикистон

10 июль, душанба

17:00  Туркманистон – Ўзбекистон
18:00  Қирғизистон – Афғонистон
20:00  Тожикистон – Эрон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Аввалроқ Ўзбекистон U-15 термаси 13–17 июнь кунлари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Турнирлар орасидаги тақвим тиғиз бўлгани сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси иккига бўлинади. U-15 CAFA CUP–2017 мусобақасига футболчиларни Александр Мочинов тайёрлайди ва улар билан Тожикистонга йўл олади. Дилшод Нуралиев эса шогирдларини Хитойдаги турнирга олиб боради.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!