Ўзбекистон U-15 термаси Польша ўсмирларидан мағлубият қабул қилиб олди

3 июнь, 22:15 227

Ўзбекистон U-15 термаси Польша ўсмирларидан мағлубият қабул қилиб олди

 

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги халқаро мусобақада иккинчи учрашувини Польша U-15 термасига қарши ўтказди.

Голларга бой кечган ўйинда польшаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ўсмирлар термаси қаторасига иккинчи ўринда мағлубият қабул қилиб олди. Дастлаб Дилшод Нуралиев шогирдлари Япония U-15 термасига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Польша ўсмирлари эса кетма-кет иккинчи ўйинда зафар қучди. Илк беллашувда польшаликлар Беларус U-15 дарвозасига жавобсиз 6 та гол уриб, ишончли ғалабага эришганди.

Ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир
Тошкент, “ЖАР” стадиони
3 июнь, шанба

Ўзбекистон U-15 – Польша U-15 — 1:3

Голлар: Тимур Мамасиддиқов (75) – Якуб Камински (22), Лукаш Шрамоски (27), Каспер Садлоча (67).

Ўзбекистон U-15: Қодиров Мўмин, Жасур Абдулбеков, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Дониёр Собиров, Диёр Раимқулов, Мурод Хўжабердиев, Миржалол Қосимов, Жасур Жалолиддинов, Дилмурод Қосимов, Тимур Мамасидиқов.

Захира: Шукран Йўлдошев, Бекзод Неъматов, Хусаин Нарпаев, Мирон Сатторов, Жавоҳир Абдуалимов, Бўронбек Мирзасалимов, Тоҳир Рафаэлов, Азамат Абдусалимов. 

Польша U-15: Бартош Матога, Никодем Ниски, Лукаш Бейгер, Аркадиуш Баран, Каспер Масни, Славомир Шмиль, Доминик Ступиенко, Ян Бейгански, Якуб Камински, Адам Крамарж, Каспер Садлоча.

Захира: Миколай Бейгански, Филип Димерски, Давид Резафиан, Натан Вахлиг, Габор Грабовски, Лукаш Шрамоски, Филип Шмишчак, Михал Ракоши, Бартош Зинек.