Ўзбекистон U-15 термаси Тошкентда Беларус, Япония ва Польша ўсмирларига қарши баҳс юритади

6 май,2017, 11:47 301

Ўзбекистон U-15 термаси Тошкентда Беларус, Япония ва Польша ўсмирларига қарши баҳс юритади

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Беларус, Япония ва Польша ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Барча учрашувлар “ЖАР” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қуйида мусобақа тақвими билан танишиш мумкин:

1 июнь

10:00     Ўзбекистон U-15 — Япония U-15
18:00     Беларус U-15 — Польша U-15

3 июнь

10:00     Беларус U-15 — Япония U-15
18:00     Ўзбекистон U-15 — Польша U-15

5 июнь

10:00     Польша U-15 — Япония U-15
18:00     Ўзбекистон U-15 — Беларус U-15

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.