Ўзбекистон U-15 термаси Япония ўсмирларига йирик ҳисобда ютқазди

 

Дилшод Нуралиев бош мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент шаҳрида старт олган ўсмирлар ўртасидаги мусобақани мағлубият билан бошлади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Илк ўйинда Ўзбекистон ўсмирлар термаси Япония U-15 терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.  Ўйинда ўзбекистонлик футболчилар ҳисобни очганига қарамай, Япония вакиллари кетма-кет бешта гол уриб якунда ғалаба қозонди.

Бугун, шунингдек, Беларус ва Польша ўсмирлари ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 18:00 да “Пахтакор” стадонида бошланади.

Ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир
Тошкент, “ЖАР” стадиони
1 июнь, пайшанба

Ўзбекистон U-15 – Япония U-15 — 1:5 (1:1, 0:4)

Голлар: Тимур Мамасидиқов (36) – Юсуке Ханада (39), Яхики Аоки (70, 76), Кейта Накано (84, 89)

Огоҳлантириш:  Сардор Абдурашидхўжаев (90)

Ўзбекистон U-15: Қодиров Мўмин, Жасур Абдулбеков, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Дониёр Собиров, Диёр Раимқулов, Мурод Хўжабердиев, Миржалол Қосимов, Жасур Жалолиддинов, Дилмурод Қосимов, Тимур Мамасидиқов.

Захира: Шукран Йўлдошев, Бекзод Неъматов, Хусаин Нарпаев, Мирон Сатторов, Жавоҳир Абдуалимов, Бўронбек Мирзасалимов, Тоҳир Рафаэлов, Азамат Абдусалимов.  

Япония U-15: Масато Сасаки, Кейта Уэда, Тажима Митсуки, Йошихико Танака, Шинья Накано, Нобутем Накагава, Юдаи Фуживака, Рйохеи Ватанобе, Куваба Конда, Юсуке Ханада, Кейта Накано.

Захира:  Таишибкандо Нозава, Хамото Катагиви, Асахи Йококова, Какчи Йомаучи, Яхики Аоки, Хикахи Номока, Казува Юговака, Косуке Кавашима.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!