Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда тўртта ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 13–15 март кунлари Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Дилшод Нуралиев шогирдлари йиғин доирасида 4 та ўртоқлик ўйини ўтказади.

13 март куни Ўзбекистон ўсмирлар термаси “Спартак–2001” ҳамда “РОЗК–2001”, 15 март куни эса “Бунёдкор–2001” ҳамда “16-БЎСМ–2001” жамоаларига қарши майдонга тушади.

Дилшод Нуралиев бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни таклиф қилди.

Дарвозабонлар: Мўмин Қодиров (“Бунёдкор”), Анвар Назаров (“Андижон”), Омон Бақоев (“Бухоро”).

Ҳимоячилар: Сардор Адбурашидхўжаев (“Бунёдкор”), Алибек Давронов (“Насаф”), Миразиз Саидов (“Пахтакор”), Жасурбек Абдулбеков (“Бунёдкор”), Дониёр Собиров (“Пахтакор”), Хуршид Убайдуллаев (“Бунёдкор”), Муҳаммад Носиров (“Бунёдкор”), Хожиакбар Носиров (“Андижон”).

Ярим ҳимоячилар: Тоҳир Рафаэлов (“Янгиер”), Жасурбек Жалолиддинов (“Бунёдкор”), Миржалол Қосимов (“Насаф”), Руслан Разиев (“Пахтакор”), Султон Некбаев (“Бухоро”), Мироншох Сатторов (“Бунёдкор”), Ҳусаин Нарчаев (“Насаф”), Диёрбек Раҳимқулов (“Бунёдкор”).

Ҳужумчилар: Бўронбек Мирзасалимов (“Бунёдкор”), Игорь Чикризов (“Пахтакор”), Азиз Олимов (“Нефтчи”).

Мазкур учрашувлар Ўзбекистон U-16 терма жамоаси учун ўсмирлар ўртасидаги 2018 йилги Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентабр кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!