Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Беларус ёшларига қарши баҳс юритади

Александр Мочинов бош мураббийилиги остидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси шу йилнинг 17 ва 19 июнь кунлари Минск шаҳрида Беларус ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади,  дея ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Май ойи бошида Ўзбекистон ёшлар термаси саралаш босқичига тайёргарлик доирасида Тбилиси шаҳрида Грузия U-18 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, бирида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, иккинчисида 4:1 ҳисобида зафар қучганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!