Ўзбекистон U-18 термаси 17 футболчи билан Беларусга йўл олади

 

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси шу йилнинг 17 ва 19 июнь кунлари Минск шаҳрида Беларус ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилшича, Александр Мочинов бош бўлажак ўйинларда иштирок этиш учун 17 футболчини танлаб олди. Қуйида улар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”);

Ҳимоячилар: Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Нодирбек Куйбоков (“Сўдиёна”);

Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Дилшод Саидов (“Насаф”), Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббосбек Қумақулов (“Цементчи”), Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Санжарбек Зокиров (“Цементчи”), Акмал Мозговой (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).

Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!