Ўзбекистон U-18 термаси Беларус ёшларига имкониятни бой берди

18 июнь, 09:46 82

Ўзбекистон U-18 термаси Беларус ёшларига имкониятни бой берди

 

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Беларус пойтахти Минск шаҳрида навбатдағи ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда. Йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган эди.

Ўзбекистон ёшлар термасининг дастлабки ўртоқлик учрашуви кеча, 17 июнь куни Беларус U-18 термасига қарши бўлиб ўтди. ABFF Training Center майдонида бўлиб ўтган беллашувда беларуслик футболчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйини эртага, 19 июнь куни ўтказилади.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Минск, Беларус
17 июнь, шанба

Беларус U-18 – Ўзбекистон U-18 — 3:1 (0:0, 3:1)

Голлар: Хлебосолов (52, 57), Василевич (80) – Жаҳонгир Абдусаломов (67)

Беларус U-18: Егор Давиденко, Владислав Малькевич, Никита Батсман, Максим Мяклим, Владислав Глинский, Андрей Пилиновец, Артём Петренко, Егор Ламун, Евгений Сакута, Мирослав Хлебосолов, Кирилл Ермакович.

Захира: Кирилл Котов, Илья Жунер, Алексей Смирнов, Владимир Старостин, Максим Кавель, Александр Ксенорантов, Илья Семо, Илья Василевич.

Ўзбекистон U-18: Умиджон Эргашев, Дилшод Саидов, Иброғим Йўлдошев, Расул Йўлдошев, Нодирбек Куйбоков, Суҳроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Камрон Саидазимов, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов, Абубакир Мўйдинов.

Захира: Жавоҳир Қиличев, Акмал Мозговой, Асадбек Собиржонов, Аббосбек Сумакулов, Санжар Зокиров, Георгий Аҳмедов.