Ўзбекистон U-18 термаси Сербия ёшлари билан ўйинда жанговар дуранг қайд этди

21 апрель,2017, 00:45 442

Ўзбекистон U-18 термаси Сербия ёшлари билан ўйинда жанговар дуранг қайд этди

 

Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча, 20 апрель куни Сербия U-18 термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Александр Мочинов бош мураббилигидаги жамоа дастлабки ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Жамоалар ўртасидаги иккинчи беллашувда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Қайд этиш жоиз, Сербия болалар ва ўсмирлар футбол мактаби дунё бўйича етакчи ҳисобланади. 2013 йилда Сербия U-19 термаси Европа чемпиони, 2015 йилда эса Сербия U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлган.

Мазкур йиғин Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
20 апрель, пайшанба
Белград, Сербия

Сербия U-18 – Ўзбекистон U-18 – 2:2

Голлар: Стефан Илич (6), Деян Йовелич (76, пен.) – Камрон Саидазимов (31), Абубакир Мўйдинов (47).

Огоҳлантиришлар: Велько Жовкович, 68' – Аббосбек Жумақулов,38', Иброҳим Йўлдошев, 67', Жавоҳир Қиличев, 75', Асадбек Собиржонов, 83'

Сербия U-18: Владан Декич, Марко Илич (Юлиан Попович, 65'), Стефан Илич (Алекса Терзич, 59'), Александар Дордевич (Игор Максимович, 65'), Душан Йокович (Лазар Коич, 90'), Дорже Петрович, Жуг Станоев (Лука Илич, 59'), Мелетиос Мишкович, Деян Йовелич, Лазар Николич (Велько Йовкович, 59'), Кристиан Живкович.

Ўзбекистон U-18: Жавоҳир Қиличев, Дилшод Саитов, Абдулазиз Ёқубов (Абубакир Мўйдинов, 46'), Суҳроб Иззатов, Камрон Саидазимов (Асадбек Собиржонов, 46'), Ислом Кенжабоев, Иброҳим Йўлдошев, Аббосбек Жумақулов Худоёрхон Саъдуллаев, 14'), Бобиржон Асқаров, Жаҳонгирбек Абдусаломов (Расул Йўлдошев, 64'), Георгий Аҳмедов.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.