Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Таиландга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

 

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати 3-турида Таиландга қарши ўйин ўтказади. Баҳром Норсафаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги сўнгги тур олдидан машғулот ўтказди.

Машғулот давомида футболчи қизлар асосий эътиборни ҳужум ташкил қилишга қаратишди. Биртепар услубдаги ўзаро комбинациялар орқали тезкор равишда ҳужумга ўтиш ва дарвозага зарбалар йўллаш машқ қилинди. Шунингдек, қанотлардан узатиладиган тўпларни қабул қилиб, қулай позицияга чиққан ҳолда дарвозани нишонга олиш борасида ҳам иш олиб борилди.

Гуруҳдаги дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учраган Ўзбекистон U-19 термаси Таиландга қарши ўйинда ғалаба қозонишга астойидил тайёрланмоқда. Эртага Баҳром Норсафаров шогирдлари ҳужумкор ўйин намойиш қилиши кутилмоқда. Табиийки, асосий таркибда ҳам бир қатор янги номларни кўриши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландга қарши 3-тур учрашуви 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!