Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бугун иккинчи назорат ўйинини ўтказади

Хабарингиз бор айни кунларда Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Наманганда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказмоқда. 
 
Кеча 19 ёшгача бўлган футболчи қизлар Косонсой шаҳрида "Қўқон-1912"  аёллар жамоаси билан назорат ўйини ўтказишди. Учрашув 8:2 ҳисобида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

Бугун Карима Йўлдошева шогирдлари Фарғонада "Нефтчи" клубининг аёллар жамоаси билан иккинчи назорат ўйинини ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Намангандаги йиғин 25 июлга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!