Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон қизларига қарши ўйнайди

 

Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси 2 ва 4 май кунлари Тошкентда Озарбайжон қизларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Мазкур ўртоқлик ўйинлари ўзбекистонлик футболчи қизлар учун U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақаси 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Турнир якунига кўра 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати–2018 йўлланмасига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!