Ўзбекистон U-20 футзал терма жамоаси ўйинларининг Осиё чемпионатидаги тақвими

16 май, 12:21 350

Ўзбекистон U-20 футзал терма жамоаси ўйинларининг Осиё чемпионатидаги тақвими

 

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича тарихда илк марта 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилди.

Хосе Мария Пазос Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўз юришини эртага бошлайди. Қуйида ёшларимизнинг гуруҳдаги ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз.

U-20 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи
1-тур, 16.05.2017

09:00: Ливан - Қатар
11:00: Гонгконг - Мьянма

2-тур, 17.05.2017

09:00: Мьянма - Ўзбекистон
11:00: Гонгконг - Ливан

3-тур, 18.05.2017

09:00: Ўзбекистон - Гонгконг
11:00: Қатар - Мьянма

4-тур, 19.05.2017

09:00: Қатар - Гонгконг
11:00: Ливан - Ўзбекистон

5-тур, 20.05.2017

09:00: Мьянма - Ливан
11:00: Ўзбекистон - Қатар

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  Чорак финалда ғалаба қозонганлар ярим финалга, ярим финалда ютганлар эса финалга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин учун ҳам учрашув ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Бангкок шаҳридаги Bangkok Arena ва Huamark Indoor Stadium спорт мажмуаларида ўтказилади.

Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан келтирилган