Ўзбекистон U-20 футзал термаси Осиё чемпионатининг 3-ўрини учун курашади

 

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тарихда илк маротаба ўтказилаётган Осиё чемпионати ярим финалида Ироқ ёшларига қарши баҳс олиб борди.

Хосе Мария Мендез шогирдлари муросасиз ва курашлар остида ўтган беллашувда 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Ярим финалнинг яна бир ўйинида Эрон U-20 термаси Таиланд ёшларини қўшимча таймларда 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

26 май кунига белгиланган финал беллашувида Ироқ U-20 ва Эрон U-20 терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Мазкур икки жамоа 2018 йили ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги (U-18) Олимпия ўйинлари футзал мусобақасига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эртага, 25 май куни мусобақанинг учинчи ўрини учун баҳсда Таиланд U-20 термаси билан куч синашади.

U-20 Осиё чемпионати
Ярим финал ўйинлари
24 май, чоршанба

Таиланд U-20 – Эрон U-20 — 5:7

Ироқ U-20 – Ўзбекистон U-20 — 5:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!