Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади

Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг учинчи ўрин учун баҳсида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мезбон Таиланд билан тўқнашувда 1:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада тўртинчи ўринни эгаллади.

Эртага эса финал ўйини бўлиб ўтади. Қитъа чемпионлиги учун  Эрон ва Ироқ ёшлари кураш олиб боришади.

U-20 Осиё чемпионати

Учинчи ўрин учун ўйин, 25.05.2017

"Бангкок Арена", 17:30

Таиланд U-20 - Ўзбекистон U-20 - 8:1

Таиланд U-20 (биринчи бешлик): 1.Жароенгпонг Прасансат, 2.Панут Киттипанувонг, 6.Веерасак Сричаи, 11.Муҳаммад Осаманмуса, 12.Ронначаи Жунгвонгсук.

Захира: 3.Вутҳичаи Яемпракон, 4.Панудет Сирипҳап, 5.Таначот Сосаваенг, 7.Ворраплуч Жижаратронг, 8.Жирасин Кимсенг, 9.Саравут Палапуек, 10.Ананват Супудом, 13.Жираю Сам Твиг, 14.Витсану Мемакбанг.

Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 1.Мирислом Миралиев, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.

Захира: 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 3.Ботирбек Ризаев, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров, 12.Суннатжон Анваров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!