Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Таиландга учиб кетади

Шу йилнинг 16–26 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича тарихда илк марта 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

30 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “C” гуруҳида Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонконглик тенгдошлари билан куч синашади.

ЎФА матбуот хизмати тарқатаётган хабарга қараганда, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси делегацияси бугун 23:00да Тошкент - Бангкок йўналишида Таиланд пойтахтига учиб кетади.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади. Чорак финалда ғалаба қозонганлар ярим финалга, ярим финалда ютганлар эса финалга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин учун ҳам учрашув ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Бангкок шаҳридаги Bangkok Arena ва Huamark Indoor Stadium спорт мажмуаларида ўтказилади.

Ушбу мусобақага йўл олувчи Ўзбекистон U-20 терма жамоаси делегация таркиби қуйидагича кўриниш олган:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!