Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинни бошлади

 

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 12-13 март кунлари Тошкентда Қирғизистон U-20 термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба бўлиб ўтадиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади.

Қўшниларимизга қарши ўйинларга тайёрланиш учун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугундан йиғинга киришди. Бош мураббий Хосе Мария Мендез ушбу йиғинга 16 нафар футзалчини чақирди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилмоқда. Йиғин 15 мартга қадар давом этади.



Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинига чақирилганлар:

Дарвозабонлар:
Рамил Алмамедов, "Нафис"
Дониёр Маҳмудов, "Нафис"
Мирислом Миралиев, "Пахтакор"

Ўйинчилар:
Хушнур Эркинов, "Ардус"
Илҳом Ҳамроев, "Ардус"
Илиакбар Байбурин, "Ардус"
Шоҳжаҳон Шоназаров, "Ардус"
Асли Муҳаммадиев, "Ардус"
Акбар Усмонов, "Ардус"
Дониёр Тоҳиров, "Нафис"
Хусниддин Нишонов, "Нафис"
Меҳрож Худойбердиев, "Нафис"
Равшан Исматуллаев, "Нафис"
Артур Аминов, "Пахтакор"
Тимур Сайдуллаев, "Металлург"
Олим Вохидов, "Бунёдкор"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!