Ўзбекистон U-21 — Россия U-21 ўртоқлик учрашуви ярим соатга кечиктирилди

 

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси шу йилнинг 27 май куни Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Мазкур беллашув Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида 18:00 да бошланиши кўзда тутилган эди. Мамлакатдаги иссиқ об-ҳаво туфайли россияликлар ўйинни ярим соат кейинроқ ўтказиш таклифи билан чиқди ва уларнинг таклифи қаноатлантирилди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Шундай қилиб,  Ўзбекистон U-21 – Россия U-21 учрашуви Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида 18:30 да бошланиши белгиланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!