Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Канада U-23 термасига имкониятни бой берди

 

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси кеча, 25 март куни Канада U-23 термасига қарши куч синашди.

“Ал-Хор” стадионида ўтказилган беллашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги жамоа 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалроқ ўзбекистонлик ёшлар Қатар U-22 термасига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида зафар қучганди.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон U–22 терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-22 — Канада U-23 — 0:1

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Акрамжон Комилов, Ҳусниддин Ғофуров (Хушнудбек Авилов, 45), Абдужамол Исроилов, Азиз Ғаниев (Достон Ибрагимов, 69), Жасур Яхшибоев (Андрей Сидоров, 72), Жавоҳир Қаҳромонов (Жамшид Юсупов, 69), Ҳуршид Ғиёсов (Жавоҳир Сиддиқов, 45), Забиҳилло Ўринбоев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!