Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатардаги халқаро мусобақада қатнашади

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 30 июнь – 6 июль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Турнирда тўрт мамлакат ёшлар термаси иштирок этади: Қатар, Ўзбекистон, Иордания ва Қирғизистон. Учрашувлар Al Sadd ва Aspire P7 майдонларида бўлиб ўтади.

Қуйида мусобақа тақвими билан танишинг:

30 июнь, жума

20:45  Иордания – Ўзбекистон
22:00  Қатар – Қирғизистон

2 июль, якшанба

20:45  Қирғизистон – Иордания
22:00  Қатар – Ўзбекистон

4 июль, сешанба

20:45  Ўзбекистон – Қирғизистон
22:00  Қатар – Иордания

6 июль, пайшанба

20:45  3-ўрин учун баҳс
23:00  1-ўрин учун баҳс 

Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!