Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитой ёшларига қарши баҳс юритади

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 10–15 июнь кунлари Хитойда навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси 13 июнь куни Хитой U-22 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўзбекистон U-22 термасининг саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!