Ўзбекистон U-22 терма жамоаси саралаш баҳслари олдидан расмий машғулот ўтказди

 

БААнинг Ал-Айн шаҳрида эртага, 15 июль куни келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатининг саралаш босқичи “D” гуруҳи учрашувлари старт олади.  Саралашнинг “D” гуруҳи учрашувларида мезбон БАА, Ўзбекистон, Ливан ҳамда Непал ёшлар терма жамоалари кураш олиб боради.

Кеча, 13 июль куни кечги пайт Равшан Ҳайдаров шогирдлари “Ал-Айн”га тегишли “Танҳун Бин Муҳаммад” стадионида расмий мағшулот ўтказди. Бугун, 14 июль куни “D” гуруҳи қатнашчиларининг расмий вакиллари билан митинг бўлиб ўтади. Шундан сўнг, жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Қуйида U-23 Осиё чемпионатининг саралаш босқичи учрашувлари тақвими билан танишиш мумкин.

U-23 ОЧ–2018 саралаши, “D” гуруҳи
15–19 июль. Ал Айн, БАА
“Таҳнун Бин Муҳаммад” стадиони

1-тур | 15 июль

БАА – Непал (18:25)
Ўзбекистон – Ливан (21:25)

2-тур | 17 июль

Непал – Ўзбекистон (18:25)
Ливан – БАА (21:25)

3-тур | 19 июль

БАА – Ўзбекистон (18:25)
Ливан – Непал (21:25).

Эслатма: Учрашувларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!