Ўзбекистон U-22 термаси Хитой ёшларига имкониятни бой берди

 

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 10–15 июнь кунлари навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиш учун Хитойга йўл олди.

Йиғин доирасида ўзбекистонлик футболчилар бугун, 13 июнь куни Хитой U-22 термасига қарши баҳс олиб борди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.  Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!