Ўзбекистон U-23 – Кения U-23 ўйинини “Sport” телеканали намойиш этади

Бугун Фарғонада катта футбол байрам. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “Истиқлол” стадионида Кения футболчилари билан ўзаро баҳс олиб боради.

Дастлабки баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдларида Кения U-23 термасидан реванш олиш имконияти бор.

Ўзбекистон ва Кения ўртасидаги ўйин “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади ва беллашув 20:00 да бошланади. Ўз навбатида, “Sport” телеканали намойиш этади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!