Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга жўнаб кетди

7 декабрь,2017, 21:21 455

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга жўнаб кетди

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиланддаги “М150 Cup-2017” халқаро турнирида иштирок этиш учун Бангкок шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон U-23 термаси 30 ноябрь — 7 декабрь кунлари Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида ўқув-машғулотлар олиб борди.  Бош мураббий Таиландга жами 23 нафар футболчини олиб кетди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

“М150 Cup-2017” халқаро мусобақаси 9-15 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

“А” гуруҳидан эса Тайланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган. Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.