Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг 10-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Бош мураббий ўқув-машғулотлар йиғинига жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Аваз Маматхўжаев (“Қўқон-1912”), Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Аҳмадов (“Пахтакор”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Миржамол Қосимов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), Ислом Рашидхонов (“Насаф”), Жавоҳир Қаҳрамонов (“Бухоро”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!