Ўзбекистон U-23 термасини Таиландда гумчамбарлар билан кутиб олишди

 

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этиш учун Таиландга етиб борди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

"М-150 CUP-2017" мусобақаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтади. Кеча тунда Тошкентдан йўлга чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун пешинда Бурирамга етиб келди ва X2 VIBE BURIRAM меҳмонхонасига жойлашди.

Айни вақтда Таиландда об-ҳаво жуда қулай бўлиб, кундузи ҳаво ҳарорати 30-31 даража иссиқ бўлиб турибди. Терма жамоа узоқ йўл босиб келгани боис мураббийлар штаби бугун енгил, тикланиш машқлари билан чекланишни маъқул кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “М150 CUP-2017” халқаро мусобақаси “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. “А” гуруҳидан эса Таиланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган.

Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борса, иккинчи ўрин эгалари бронза медаллари учун баҳсга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!