Ўзбекистон аёллар термаси БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шу йилнинг 9 ва 12 март кунлари БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бирлашган араб амирликларида бўлиб ўтадиган мазкур ўртоқлик ўйинлари ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради. 

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!